“Катта Қуёш сандони” энди стратегик объект эмас, унинг эшиклари барчага бирдек очилди

15:09 16 Апрель 2019 Жамият
8676 0

Фото: «Халқ сўзи»

Дунё илм-фанида Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси С. Азимов номидаги “Физика — Қуёш” ИИЧБ Материалшунослик институтининг “Катта Қуёш печи” энг ноёб объектлардан бири ҳисобланади. Ахир, бундай қурилма жаҳонда атиги иккита. Бири Францияда бўлса, иккинчиси Ўзбекистонда! Бироқ яқин-яқингача мазкур қурилма билан яқиндан танишишнинг иложи йўқ эди. Бугунги кунда илмий туризмни ривожлантириш мақсадида Паркент туманидаги мазкур объект барча учун ўз эшикларини очди. 

— “Катта Қуёш печи”ни кўриш мақсадида келаётган сайёҳлар кун сайин кўпаймоқда, — дейди С. Азимов номидаги “Физика — Қуёш” ИИЧБ Материалшунослик институти катта илмий ходими, техника фанлари номзоди Йўлдош Собиров. — Улар орасида мактаб ўқувчилари, талабалар кўпчиликни ташкил этади. Бизни хурсанд қилаётгани кейинги пайтда чет эллик тадқиқотчилар ҳам келишмоқда. 

Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоят ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ташкил этилган инфо-турда “Катта Қуёш сандони” қурилиши бўйича қизиқарли маълумотларни тақдим этишди.

Мазкур қурилма учун денгиз сатҳидан 1100 метр баландликдаги ҳозирги жойи танланиб, ер майдони портлатилади. Сўнгра 30 метр чуқурликдан темир-бетон асосли пойдевори қўйилади. Концентратор ва технологик минора жойлашган иншоот 60 метр баландликда барпо этилади. Унинг тепасига лифт ёрдамида, чиқилади. 

Қурилма яқинида беш юлдуз меҳмонхона қурилгани маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, айниқса, илмий туризм вакиллари учун қўшимча қулайликлар яратмоқда. 

Саид РАҲМОНОВ.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер