Касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар мутахассисларига сертификатлар топширилди
Фото: Халқ сўзи
Маълумки, яқинда Фарғонада шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КOICA) грант маблағлари асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрловчи касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўз фаолиятини бошлади.

Лойиҳа доирасида Фарғона водийсида ягона бўлган ушбу марказда 5 та йўналиш – электр менежменти, автомобилсозлик, ахборот технологиялари, косметология ва тикувчилик йўналишларида касб-ҳунарга ўқитиш ишлари йўлга қўйилди. Марказ ишсиз фуқароларни бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда 5 та йўналишда бепул ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланади.
— Мамлакатимиз миқёсида касб-ҳунарга ўқитиш ва «Ишга марҳамат» мономарказларининг юз нафарга яқин раҳбар ва мутахассислари жалб этилиб, 4 босқичда қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилди, — дейди мазкур марказ директорининг биринчи ўринбосари Одилжон Юнусов. — АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Германия сингари дунёнинг энг ривожланган давлатлари таълим стандартлари асосида ташкил этилган 76 соатлик дарс жараёнларининг 30 фоизи назарий ҳамда 70 фоизи амалий машғулотлардан иборат бўлди. Дарсларни Корея Республикасидан келган икки нафар профессор, Фарғона давлат университети профессор-ўқитувчилари олиб боришди.
Куни кеча қисқа муддатли ўқув курслари якунланди ва битирувчиларга сертификатлар топширилди.
— Ўқиш давомида янги авлод дарсликларини яратиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш бўйича мутахассисларнинг замонавий билим ва кўникмалари оширилди, — дейди лойиҳа бош менежери Ким Ён Вук.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус касб-ҳунарга ўқитиш маркази директорининг биринчи ўринбосари Жангали Караматалиевнинг қайд этишича, ўқув курси машғулотлари улар учун чинакам маънода маҳорат дарслари бўлди.
— Бу ерда олган билимларимиз ҳудудларда ишсизликни камайтириш, давр талаби ва эҳтиёжи асосида мутахассислар тайёрлашимизда қўл келади, — дейди Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги «Ишга марҳамат» мономаркази директори ўринбосари Рустам Примқулов.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг