Карим Бензема учун яхши янгилик. Жамоага янги мураббий келди
Фото: metaratings.by
«Милан» клубининг собиқ бош мураббийи Стефано Пиоли Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» клубига ўтди. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Пиоли «Ал Иттиҳод» раҳбарияти томонидан «ҳайдаб юборилган» Марсело Галярдонинг ўрнини эгаллайди. У клуб билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Янги келишув Пиолининг даромадини сезиларли даражада ошириши мумкин.
Стефано Пиоли яхши мураббийлик карьерасига эга бўлиб, эътиборга молик ютуқларни қўлга киритган. У 2020-2021 йилги мавсумда «Милан»ни А Серия чемпионига айлантирганди. Саудия Арабистони клуби айнан шундай ишни Пиолидан яна қилишини кутмоқда. У «Ал Иттиҳод»га янги даражадаги ўйин услубини қўшиши мумкин.
Маълумот учун айтиш мумкинки, «Ал Иттиҳод»да Бензема ва Канте каби машҳур юлдузлар тўп суради.
Собиқ «Реал Мадрид» футболчиси Бензема Марсело Галлардо билан яхши муносабатда эмас эди ва италияликнинг келиши унинг фаол ўйинлар кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин.
Аввалроқ, «Реал Мадрид» сардори 24 йилдан сўнг клубни тарк этиб, Саудияга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг