«Реал Мадрид» сардори 24 йилдан сўнг клубни тарк этади
Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби сардори Начо Фернандес жамоа билан янги шартнома имзоламаслиги маълум бўлди. Бу хабарни клуб расман тасдиқлаган.
Начонинг шартномаси 30 июнда тугайди ва у Саудия Арабистонининг «Аль-Кадисия» клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтади. Клуб ўз баёнотида Начога миннатдорчилигини билдириб, унинг афсонавий мақомини алоҳида эътироф этди.
Начо 2001 йилда ўн ёшида «Реал» академиясига қўшилган ва Жозе Моуринью қўл остида дебют қилган. Клубдаги фаолияти давомида у 364 та ўйин ўтказди ва 26 та кубогга эга чиқди.
У ўтган мавсумда учта соврин, жумладан, ЛаЛига ғолиблиги, ўн бешинчи Чемпионлар лигаси ва Испания суперкубогини қўлга киритди.
Клуб президенти Флорентино Перес Начонинг клубни тарк этишига «Реал Мадрид» сенинг уйинг ва доим шунақа бўлиб қолади», деган.
Эслатиб ўтамиз, Мадрид жамоасининг яна бир юлдузи Тони Кроос ҳам мавсум сўнгида ўз фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг