Карантин чекловлари ота-онаси меҳнат миграциясида бўлган болаларга қандай таъсир кўрсатди?
ЮНИСEФ ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ташаббуси билан «Ўзбекистонда миграция таъсиридан жабрланган болаларга «COVID-19»нинг болалар ҳуқуқларига таъсирини баҳолаш» тадқиқоти амалга оширилди.
Ушбу Бола ҳуқуқларига таъсирни баҳолаш (БҲТБ) Болалар омбудсмани бошчилигида Бола ҳуқуқлари бўйича масъул бўлган Европа тармоғи (БҲМEТ) томонидан тайёрланган Умумий асосий концепцияни ва БҲТБни мослаштириш бўйича миллий маслаҳатчини жалб қилган ҳолда, миграция таъсиридан жабрланган болалар (МЖБ)нинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш, уларнинг ушбу ҳуқуқларига бўлган таъсирини ўрганиш учун пандемиянинг дастлабки босқичларида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар, ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунлар, сиёсатлар, бюджет қарорлари, "COVID-19» билан боғлиқ дастурлар ва хизматларни кўриб чиқиш учун ўтказилди.
«Ўзбекистон Республикасида миграциядан жабр кўрган болаларга "COVID-19»нинг бола ҳуқуқларига таъсирини баҳолаш» тадқиқоти асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳи аъзолари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда қайд этилишича, умумий ҳисоботда "COVID-19» пандемияси туфайли татбиқ этилган карантин чекловларининг ота-онаси меҳнат миграциясида бўлган болаларга қандай таъсир қилганлиги таҳлил қилинган.
Ҳисоботда мазкур вазиятнинг умумлаштирилган таҳлили келтирилган бўлиб, ҳукумат ва мутасадди ташкилотлар учун келажакда шунга ўхшаш вазиятларда болалар дуч келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш ёки енгиллаштириш бўйича сиёсатни ишлаб чиқишда тавсиялар берилган.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг