Канада энди АҚШни ишончли савдо шериги сифатида кўрмайди — Марк Карни
Иллюстратив фото
АҚШ тарифлари ва савдо сиёсатининг ўзгариши Оттава энди Вашингтонга ишончли савдо ҳамкори сифатида ишона олмаслигини англатади. Бу фикрларни Канада Бош вазири Марк Карнининг айтиб ўтди.
Айни пайтда ҳукумат пўлат ва канола ишлаб чиқарувчилари учун ёрдам пакетини тайёрлаётганини таъкидлаган Карни глобал савдода содир бўлаётган нарсаларни “ўтиш эмас, балки синиш” деб атади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ тарифлари 1930 йиллардаги Буюк депрессиядан бери энг юқори даражада бўлиб, аксарият мамлакатлар ва деярли барча тоифадаги маҳсулотларга тегишли.
“Энди дунёнинг энг йирик иқтисодиётига кириш учун мамлакатлар уни том маънода сотиб олишлари керак — инвестициялар ва савдо сиёсатидаги бир томонлама ўзгаришлар. Бу глобал қўзғалишлар, геосиёсий ўзгаришлар, технологик инқилоб ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш зарурати фонида содир бўлмоқда”, — деди бош вазир.
Унинг таъкидлашича, бу қадамларнинг оқибатлари аллақачон сезилмоқда: ишчилар ўз иш жойларини йўқотмоқда, ўнлаб йиллар давомида шаклланган таъминот занжирлари бузилмоқда, компаниялар хом ашё манбаларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда, ноаниқлик эса сармояларни тўхтатиб, иқтисодий ўсишни секинлаштирмоқда.
“Биз буни аллақачон кўрмоқдамиз — бугун эрталаб Канаданинг бандлик ҳисоботида турли минтақалар ва секторларда ишсизлик ортиб бораётганини кўрсатди”, — дейди Карни.
Шу билан бирга, бош вазир расмий равишда Канада Қўшма Штатлар билан бошқа ҳамкорларга қараганда яхшироқ савдо шартларига эга эканлигини эслатиб ўтди.
“Бугунги кунда АҚШ билан савдомизнинг 85 фоизи божсиз, биз эса дунёдаги энг паст тариф даражасига эгамиз. Аммо... ҳақиқат ўзгарди: биз янги шароитда Канада энди АҚШга аввалгидек таяниши мумкин эмаслигини аниқ биламиз”, — дея қўшимча қилди Канада ҳукумати раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг