Камбағалликдан фаровонлик сари қадам қўйилмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 сентябрда қабул қилинган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ибратли ишлар йўлга қўйилган. Унга мувофиқ кам даромадли оилаларни доимий иш жойи ва даромадга йўналтириш, касб-ҳунарга ўргатиш, мавжуд муаммоларининг ижобий ечимини таъминлаш билан бир қаторда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга ҳам эътибор қаратиляпти. Зеро, фаровонлик нафақат оилада, балки маҳаллаларда ҳам ўз ифодасини топмоғи керак.
— Турмуш ўртоғим вафотидан кейин икки нафар вояга етмаган фарзандим билан қолдим, — дейди Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи Наргизахон Худоёрова. — Бирмунча вақт мавсумий ишлар билан банд бўлдим. Туман ҳокимлиги вакиллари хонадонимга келиб, ижтимоий ҳолатимни ўргангач, уйимга яқин бўлган корхонага ишга жойланишимга амалий ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, куз-қиш мавсумини қийинчиликсиз ўтказишим учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва кўмир билан таъминлашди. Бу эътиборга жавобан астойдил меҳнат қиламан.
Айни пайтда Жалақудуқ туманида 76 та ташкилот масъулларига 380 та ижтимоий ягона реестрга киритилган оилалар бириктирилган. Ўрганиш давомида уларнинг 838 та муаммолари мавжудлиги аниқланди. Ҳозирда сўровларнинг 70 фоизи ижобий ечим топди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг