Камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
Шавкат Мирзиёевнинг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Маълум бўлишича, Қарор билан бир қатор ишлар амалга оширилади. Биринчидан, 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.
Иккинчидан, 2025/2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Шунингдек, 2025 йилдан «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Қайд этилишича, «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 миллион сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.
Аввалроқ, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг