Кадастр агентлигида ходимлар қай даражада ижтимоий муҳофаза қилинмоқда?
Фото: Архив сурат
Инсон яратилибдики у жамиятда ўз ўрнини топиш ва ютуқларга эришишга ҳаракат қилади. Агар мантиқан ўйлаб қарайдиган бўлсак, инсон умрининг деярли чорак қисмини ишлаб ўтказар экан. Бу ўз навбатида ҳар бир ташкилот зиммасига ходимлар ҳақида чуқур қайғуриш, ғамхўрлик қилиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш масъулиятини юклайди.
Кадастр агентлигида бугунги кунда 9200 дан ортиқ ишчи ходимлар фаолият олиб боради. Меҳнат кодексининг 177-моддасига асосан Агентлик тизимида 205 та қуйи ташкилотларнинг барчасида жамоа шартномалари тузилган ва ишчи ходимлар тўлиқ Касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.
Ҳодимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш фақатгина касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розлигини олган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилди ва бу борада Жамоа шартномаларига тегишли ўзгартириш киритилди. Шунингдек, ходимларнинг таътилга чиқиши, таътил муддатлари, уларни бериш тартиби ва шартлари бўйича ички меъёрий ҳужжатлар тартибга солинди.
«Соғ танда – соғлом ақл» деганларидек ходимларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Агентлик марказий аппарати биносидан тез тиббий ёрдам ва спорт хоналари ташкил этилиб, ходимларга қулай шароитлар яратилди. Саломатлигида жиддий муаммолар бўлган 4 нафар ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларни соғломлаштириш чоралари кўрилди ва сарф-ҳаражатлар агентлик Касаба уюшмаси томонидан қоплаб берилди.
Агентлик Касаба уюшмаси нафақат ходимларнинг балки уларнинг ота-оналари, оила аъзоларига ҳам имконият даражасида ижтимоий кўмаклашмоқда. Биргина мисол, жорий йилнинг ўтган даврида 20 дан ортиқ ходимларнинг ота-оналари соғломлаштириш масканларига юборилди. Шу билан бирга, соҳа ходимлари оилалар ўртасида эстафета мусобақалари, теннис, шахмат, шашка ўйинлари ўтказилди.
Юртимиз оммавий нишонланадиган байрамлар ҳамда муҳим саналар Кадастр агентлиги тизимида ҳам кенг нишонланади.
Жумладан, 14 январь «Ватан ҳимоячилари куни», 8 март «Халқаро хотин-қизлар куни», 21 март «Наврўз» байрами, 1 июнь «Болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Агентлик ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари турли соғломлаштириш ва қизиқарли кўнгилочар тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Кадастр агентлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни, айниқса хотин-қизларнинг «Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида республиканинг Бўстонлиқ тумани ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги тарихий қадамжо ва сўлим гўшаларига сайр қилишлари орқали уларнинг маданий ва мароқли ҳордиқ чиқаришлари таъминланди.
Касаба уюшмасининг яна бир вазифаси бу оилавий шароити оғир бўлган ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир. Айни шу мақсадда Агентлик тизимида фаолият олиб бораётган оилавий шароити оғир, кам таъминланган 5 та ходимга БҲМнинг беш баравари миқдоригача бўлган моддий ёрдам ажратилди. 2 нафар ходимнинг юбилей ёшга кирганлиги муносабати билан уларнинг ойлик маоши миқдорининг бир баравари миқдорида моддий ёрдам берилиши таъминланди, шунингдек, 2 нафар ходимларнинг тўй (никоҳ) маросимлари ҳамда суннат тўйи учун моддий ёрдамлар ажратилди.
Меҳнат низоларини кўриш комиссияси томонидан 1 та ҳолатда низоли масалалар кўриб чиқиб, ижобий ҳал этилди.
Бугунги кунда Кадастр агентлиги Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўз ваколати доирасида ишлар ташкил этилиб, бу борада қатъий назорат тизими асосида зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Нилуфар Султанова,
Кадастр агентлиги Касаба уюшмаси қўмитаси раиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг