"JOYDA" мобил иловаси орқали 34 кишини 769,7 млн сўмга чув туширган фирибгар аниқланди

12:12 02 Июль 2021 Жамият
935 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. “R.L.» ва “O.N.» МЧЖларни норасмий равишда юритиб келиб, ушбу жамият раҳбарлари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, 34 нафар фуқароларни гўёки мазкур жамият ишчилари сифатида расмийлаштириб, уларнинг хабардорлигисиз тижорат банк филиаллари орқали “JOYDA” мобил иловаси ёрдамида 897 млн сўм «онлайн» кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, олинган кредитнинг 769,7 млн сўмини қайтармасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?