Йўловчи учун қулайлик: Самарқандда ҳам жамоат транспортида нақд тўловдан воз кечилмоқда

13:09 17 Ноябрь 2025 Жамият
178 0

Самарқанд шаҳрида йўловчи транспортида тўлиқ нақд пулсиз тўлов тизимига ўтиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу йўловчиларга қулай ва замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда транспорт тизимининг шаффофлигини ошириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Жамоат транспортидан фойдаланишни янада енгиллаштириш мақсадида шаҳар автобус бекатларининг 80 фоиздан ортиғига тўлов терминаллари ўрнатилган. Агар йўловчида АТТО транспорт картаси ёки банк пластик картаси мавжуд бўлса, бир марталик чипта харид қилиш шарт эмас.

Тез ва қулай нақд пулсиз тўловнинг афзалликлари шундаки, майда пул излаш ёки қайтим кутиш шарт эмас, барча тўловлар автоматик тарзда қайд этилади. Шунингдек, электрон тўлов халқаро стандартларга мос бўлиб, йўловчиларга янада қулайлик яратади.

Бугунги кунда йўловчиларга транспорт карталари, банк карталари орқали ва мобил иловалар ёрдамида тўлов қилиш имкониятлари тақдим этилган.

Нақд пулсиз тўловга ўтиш Самарқанд транспорт тизимини янада самарали, замонавий ва йўловчи учун қулай қилишга хизмат қилади.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер