Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга нисбатан жиноий жавобгарлик кучайтирилади

Президент Фармони (ПФ–27-сон, 29.11.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди
Концепцияга кўра, оммавий тадбирларни ўтказиш ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлаш Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
2022-2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.
2022 йил 1 мартгача камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади.
2022 йил 1 майгача ички ишлар органлари конвой фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизими жорий этилади.
2024 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари, 2025 йил 1 сентябрдан қолган ҳудудий ички ишлар органлари профилактика катта инспектори лавозимларига фақат олий юридик маълумотга эга ходимлар тайинланади.
Фармон билан шунингдек, 2022–2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Стратегияга кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:
— йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга транспортни бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилишга оид жиноий жавобгарлик киритилади;
— ҳар 5
— «Жиноят ўчоқлари» бўлган ҳудудларда тунги вақтда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларидан иборат
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг