Йирик шаҳарларда саратон билан касалланган аёллар учун ўзаро ёрдам гуруҳлари ташкил этилади

00:04 09 Март 2024 Жамият
364 0

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 17-мақсади — Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш доирасида:

Мақсадли гуруҳдаги аёлларни бачадон саратони ва кўкрак бези саратони скрининг дастурлари билан қамров даражасини ошириш режалаштирилмоқда.

Бунинг доирасида:

— Скрининг регистр ва канцер регистрлар амалиётга татбиқ этилади.

— Бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратони скрининги клиник стандарти тасдиқланади.

— Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш тизими жорий қилиниб, бунда:

— туман тиббиёт бирлашмалари 14 та маммограф ускунаси билан жиҳозланади ва улар республика ягона ридинг тизимига интеграция қилинади;

— мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун 4 та врач радиолог ва 175 та рентген-лаборантлар учун штат бирликлар ажратиш чоралари кўрилади.

Йирик шаҳарларда саратон билан касалланган аёллар учун ўзаро ёрдам гуруҳлари ташкил этилади. Саратон билан касалланган аёллар учун ижтимоий ходимлар томонидан кейс менежмент ва онкопсихологлар хизмати лойиҳалари тажриба синови вилоят онкологик марказлари (Тошкент) базасида ўтказилади.

Хусусий клиникалар томонидан маммография текшируви бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳисобот бериш йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?