“Йилнинг энг яхши тарбиячиси — 2025” танлови республика босқичи ғолиблари тақдирланди
Бугун Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси — 2025” касбий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этди ҳамда танлов ғолибларини самимий табриклади.
Қайд этилганидек, ушбу танловда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 16 384 нафар директор ўринбосари ва тарбиячилари қатнашди. Номзодлар танловнинг Республика финал босқичида 3 та шарт бўйича беллашди. Хусусан:
➖ мактабгача таълим сифатини оширишда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан лойиҳа тақдимоти;
➖тегишли номинация юзасидан машғулот ишланмаси;
➖методика ва мактабгача таълим соҳаси бўйича 20 тадан тест саволларини бажариш синовларида қатнашди.
Танлов Ҳайъат аъзолари якуний хулосасига кўра:
“Энг яхши директор ўринбосари” номинацияси бўйича:
1-ўрин — Муножат Муминова;
2-ўрин — Тумарис Турсинбаева ;
3-ўрин — Сабина Гузарова;
“Йилнинг энг фидокор тарбиячиси” номинацияси бўйича:
1-ўрин — Дилноза Саидова;
2-ўрин — Зебо Хидёева;
3-ўрин — Мавлуда Камалова;
“Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи” номинацияси бўйича:
1-ўрин — Гулсина Даулетова;
2-ўрин — Лионора Эшалиева ;
3-ўрин — Суғдиёна Боймирзаева ;
“Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича:
1-ўрин — Вазира Шоимова;
2-ўрин — Юлдуз Ғайбуллаева;
3-ўрин — Моҳинур Эгамбердиева;
“Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи” номинацияси бўйича:
1-ўрин — Махинахон Мамасолиева;
2-ўрин — Гулноза Ялғашева;
3-ўрин — Дилноза Шаматова;
“Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича:
1-ўрин — Нозимахон Зикиряева;
2-ўрин — Вазира Сайфуллаева;
3-ўрин — Моҳигул Ўроқбоевага насиб зтди.
Тадбирда танловнинг Республика финал босқичи ғолиблари белгиланган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Маълумот учун: ўрнатилган тартибга кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ғолиблар олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим” йўналишига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш имтиёзини қўлга киритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг