Йилнинг энг яхши тарбиячилари аниқланди
Пойтахтимизда Мактабгача таълим агентлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси — 2023” касбий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, август ойи давомида кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичи ўтказилиб, унда жами 9 146 нафар давлат мактабгача талим ташкилотларида фаолият юритаётган юқори малакали методист ва тарбиячилар иштирок этган, шундан 912 нафари вилоят босқичига йўлланма олган эди. Танловнинг республика босқичида эса жами 82 нафар иштирокчи ғолибликни қўлга киритиш учун ўзаро беллашди.
Қатнашчилар “Энг яхши методист”, “Энг яхши фидокор тарбиячи”, “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи”, “Энг яхши маънавий камолотга етакловчи тарбиячи” номинацияларида ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказди.
— Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Қорақалпоғистонда ҳам ёш авлод камолоти йўлида салмоқли ишлар қилинмоқда, — дейди танловнинг “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи” номинацияси ғолиби қорақалпоғистонлик Матлуба Утепова. — Янги боғчалар қуриляпти, мавжудлари замонавий таъмирланмоқда. Тизимга янгича методикалар, ёндашувлар жорий қилиняпти. Танловда билим ва тажрибамизни намоён этдик. Ғолиблар сафида эканимдан хурсандман.
Ғолиблар пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Шаҳризода МУСАЕВА,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг