Йил якунига қадар автомобилларни энергия билан қувватлайдиган шохобчалар сони 50 тага етказилади

13:31 28 Ноябрь 2021 Жамият
981 0

Ўзбекистондаги миснинг катта захиралари мамлакатга электромобиллар ишлаб чиқариш ва улар учун ёқилғи тўлдириш шохобчаларини кўпайтириш бўйича етакчилардан бирига айланиши мумкин. 

Маълумки, электр транспорт воситалари ёнувчи двигателли автомобилларга қараганда тахминан тўрт баравар кўпроқ мис мавжуд.

Охирги 5 йилда Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 1,5 баробар ошиб, 2020 йилда 148 минг тоннага етди.

Мутахассислар «Ўзэлтехсаноат» ва «Ўзавтосаноат» уюшмалари билан ҳамкорликда АГМК мис кластери негизида электромобилларга электр ёнилғи тўлдириш шохобчалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда. 

Айни пайтда республика ҳудудида 25 дан ортиқ ёқилғи тўлдириш шохобчалари ўрнатилган бўлиб, йил охирига қадар электр токи тўлдириш шохобчалари сони қарийб 50 тага етказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер