Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди
Йил бошидан ҳудудларда бюджетга тушум 26 фоизга ўсди. Лекин Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразмда ўсиш республика бўйича ўртача кўрсаткичга ҳам чиқмади.
Ер, мол-мулк ва сув солиқлари маҳаллий бюджетда қолдирилмоқда. Лекин фақат шу солиқларни уйма-уй юриб ундиришга солиқчиларнинг 70-80 фоиз вақти сарфланмоқда.
“Бу 1 сўм солиқ йиғиш учун 2 сўм ресурс сарфлаш билан баробар эмасми?
Аслида, Солиқ қўмитаси раҳбарияти, вилоят, туман солиқ раҳбарлари телевидение, газета, ижтимоий тармоқларда чиқиб, солиқ тўлаш мажбурият эмас, конституциявий бурч эканини тушунтирса, солиқларни одамларни ўзи тўлаб қўядику!
Агар маҳалладаги солиқчи бунга кетган вақтини солиқ базасини кенгайтиришга сарфласа, тушум карра-карра ошади”, - деди Президент.
Мутасаддиларга маҳаллада ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг