Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!
Ўзбекистонда Президент номидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони ортмоқда.
Балки буни сиз ҳам пайқаган бўлсангиз керак. Ҳозирда Интернет ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ёки Президент Администрацияси номидан пул маблағларини таклиф қилувчи турли хил Telegram саҳифалари, гуруҳлари ҳамда каналлари кўпаймоқда.
Бу Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига зид ноқонуний фаолият ҳисобланади.
Хўш, бундай фирибгарлар қандай ишлайди?
Ижтимоий тармоқ фирибгарларининг ҳаммаси деярли бир хил кўринишда ишлайди. Улар одамларга турли саҳифалардан мулойимлик билан ёрдам таклиф қилиб, пул маблағларини олиш учун ҳавола йўллашади.
Уларнинг сайтига ўтишингиз билан сиздан шахсий маълумотни (паспорт, пластик карта ва бошқалар) киритишингизни сўрайдилар. Шу тариқа одамлар фирибгарларнинг хийлаларини сезмасдан уларнинг тузоғига тушиб қолишади.
Кейинчалик мазкур маълумотлар орқали одамларнинг пластик карталаридаги мавжуд маблағларни ўз ҳисоб рақамларига ўтказадилар. Аслида эса фойдаланувчиларнинг ўзлари ўз хоҳиши билан пулларини фирибгарларга бераётган бўлади ва албатта, бу пулларни қайтаришнинг деярли иложи қолмайди.
Бундай фирибгарлик фаолияти билан шуғулланишнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай бўлади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича бундай қилмишларни содир этганлик учун фирибгарларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача жарима ёки беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундай фирибгарликларнинг олдини олишда қандай ёрдам бериш мумкин?
Биринчи навбатда, агар сизга фирибгарлар томонидан шундай хабар келган бўлса, бефарқ бўлмасдан дарҳол барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ фуқаролар мурожаатлари билан шуғулланувчи бўлимнинг "102" қисқа рақамига қўнғироқ қилиб масьул ходимларга етказинг.
Шундай қилиб, сиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига жиноятчиларни тезроқ топишига ва бошқа шахсларни ҳам пул маблағларини йўқотишдан ҳимоя қилишда амалий ёрдам берган бўласиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг