Ижтимоий нафақаларни тақсимлашда инсон омили сақланиб қоляпти — Давлетов
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Facebook'даги «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» гуруҳида фуқаролар билан онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида адлия вазири Русланбек Давлетов маҳаллаларда «бола пули» ва бошқа ижтимоий нафақаларни олиш жараёнидаги бюрократия ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берилди:
“Ижтимоий нафақаларни тақсимлашда, афсуски, республика бўйича ягона амалиёт бор деб айта олмаймиз. Сабаби, норасмий секторда даромадга эга бўлган оилалар бор. Уларнинг даромадини ҳисоблаб чиқишда субъективлик мавжуд. Шунингдек, бюрократик ҳолатлар, бир маҳалла иккинчисидан фарқли равишда ўзи ўйлаб топадиган (бизга ёқмайдиган) маълумотномалар талаб қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади. Шунинг учун бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 44-сон қарори бўйича ҳаракат қилиниши керак. Агарда маҳаллаларда шу нарсага амал қилинмаётган бўлса, улар фаолиятини бошқарадиган, мувофиқлаштирувчи ташкилотлар бор. Шу билан бирга, адлия бўлими ҳам ушбу масалани кўриб чиқиши мумкин. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда прокуратура органлари бунга ҳуқуқий баҳо бера олади.
Ҳозирда янги қарор асосида Сирдарёда эксперимент асосида ижтимоий нафақалар бўйича ягона реестр шаклланяпти. Бу ерда ҳаммаси автоматизация бўлиши кўзда тутилган. Мезонлар масаласи ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Янги йилдан кейин янги тартиб асосида иш бошланса, соҳа тартибга тушади. Лекин барибир инсон омили сақланиб қоляпти. Чунки даромадни аниқлаш масаласи осон эмас. Оиланинг мол-мулки, даромади, тушаётган пуллар ҳисобга олиниши керак”, деди Давлетов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг