Ижодий ҳамкорлик янги суръатларда давом эттирилмоқда

18:04 08 Январь 2021 Жамият
1962 0

Таҳририятимизда ҳар йили ижодкорлар, илм-фан, маданият, санъат ва спорт вакиллари ўртасида танлов ўтказиш яхши анъанага айланган. Унга кўра, йил давомида газеталаримиз саҳифаларида чоп этилган энг сара мақолалар танлаб олиниб, уларнинг муаллифлари рағбатлантириб келинади. Бу ўзаро самарали ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.

Ушбу эзгу одат янада кенг кўлам касб этиб, янги суръатларда давом эттирилмоқда. Хусусан, 2020 йил давомида «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти танлови»га тақдим этилиб, газеталаримиз саҳифаларида эълон қилинган ҳар бир материал атрофлича кўриб чиқилди.

Уларда, аввало, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда уни «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида ҳаётга изчил татбиқ қилинаётган ислоҳотларнинг бориши ҳақидаги таассуротлар ўз ифодасини топганига аҳамият қаратилди. Шунингдек, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳамда қадриятлари, ҳудудларимиз ранг-баранглиги, ўзининг ҳалол меҳнати билан юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган турли касб эгалари, фидойи замондошларимиз сиймосини акс эттиришдек эзгу мақсадларга урғу берилгани инобатга олинди.

Тақдим қилинган материалларни кўриб чиқишда уларнинг ҳаётийлиги, бадиий мазмуни ва оригиналлигига эътибор қаратилди. Бинобарин, ғолибликка номзодлар рўйхатини шакллантиришда таҳририят ижодий бўлимларининг тавсиялари инобатга олинди.

Ўрганишлар якуни бўйича танлов иштирокчиларини мукофотлаш юзасидан раҳбариятга таклиф бериш борасида қуйидагича хулоса қилинди:

1-ўрин

Ўктам УМУРЗОҚОВ, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ректори, Республика олий таълим кенгаши раиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

«Таълим тизими ислоҳотлари Ўзбекистонда янги уйғониш даври пойдеворини яратади» мақоласи учун ("Халқ сўзи" газетаси, 29 октябрь, 2020 йил №228 (7730) сон)

Лейла СEИТОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

«Перемены в жизни, перемены в сердсах» мақоласи учун ("Народное слово" газетаси, 16 сентябрь, 2020 года, № 196)

2-ўрин

Абдураҳим ЭРКАЕВ, Олий Мажлис Сенати аъзоси.

«Учинчи Ренессанс — Миллий ғоя сифатида» мақоласи учун ("Халқ сўзи" газетаси, 8 сентябрь, 2020 йил, № 180(7692) сон)

Машхура МАВЛОНИЙ, академик.

«Три сценария сокращения бедности» мақоласи учун ("Народное слово" газетаси, 3 октябрь, 2020 йил, № 208)

3-ўрин

Нуритдин ЙЎЛДОШEВ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Менежмент кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

«Маънавият иқтисодиётдан 10 қадам олдинда юриши керак» мақоласи учун ("Халқ сўзи" газетаси, 18 сентябрь, 2020 йил. № 198 (7700) сон)

Турсун ШОДИЕВ, Тошкент халқаро Вестминстер университети ҳузуридаги ЮНEСКОнинг Билимлар иқтисодиёти кафедраси мудири, профессор.

«Кто автор «вакцины честности» в Сингапуре? А в Узбекистане?» мақоласи учун ("Народное слово" газетаси, 4 февраль, 2020 йил, № 25).


Шу муносабат билан таҳририятда ташкил этилган тадбирда юқорида номлари келтирилган муаллифларга махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?