«Ижобий ва конструктив» — Трамп даврида биринчи Эрон — АҚШ музокаралари қандай ўтди?

Иллюстратив фото
Эрон ва АҚШ ўртасида Теҳрон ядро дастури бўйича музокараларнинг биринчи раунди Ўмонда бўлиб ўтди. Айтиб ўтиш керак, икки давлат 2018 йилдан буён бу қадар юқори даражада ҳамкорлик қилмаган эди.
Ҳар икки томон учрашувни конструктив деб атади ва жорий ҳафта музокараларнинг иккинчи босқичига келишиб олганликларини тасдиқлади. Қўшма Штатлар «тўғридан-тўғри алоқа» мумкин бўлган келишувга эришишда муҳим роль ўйнашини айтди.
Музокарада Эрон делегациясига ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи, АҚШ томонига эса эса президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф раҳбарлик қилди.
2015 йилда президент Барак Обама даврида, 2018 йилда Трампнинг биринчи муддатида музокаралар олиб борилган Эрон ва жаҳон кучлари ўртасида имзоланган ядровий келишувдан АҚШ бир томонлама равишда чиқди. Ўшандан бери Теҳрон шунга ўхшаш келишувни, лекин қулайроқ шартларда тузишга умид қилмоқда.
Музокаралар Ўмон пойтахти Маскатда асосан воситачи орқали бўлиб ўтди: Эрон ва АҚШ делегациялари алоҳида хоналарда жойлашиб, Ўмон ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий орқали бир-бирларига хабарлар етказишди.
Бироқ, Аракчи ва Уиткофф бир неча дақиқа давомида Бусайдийнинг ҳузурида бир-бири билан юзма-юз кўришди. Эрон делегацияси ўз мамлакати раҳбариятининг радикал қаноти томонидан босимни ҳис қилиб, бу лаҳзани суратга олмасликни талаб қилди.
Учрашувдан кейин Эрон вазири учрашувни ижобий деб атади.
«Менинг фикримча, биринчи учрашув сифатида бу конструктив учрашув бўлиб, тинч ва ҳурмат муҳитида ўтди, ҳеч қандай номақбул сўз ишлатилмади», — деди Аракчи Эрон давлат телевидениесига.
Оқ уй ўз баёнотида Ўмондаги музокараларни «жуда ижобий ва конструктив» деб атади. Таъкидланишича, Уиткофф Эрон делегациясига «иложи бўлса, келишмовчиликларни диалог ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш» топшириғи берилганини етказган.
Дональд Трамп журналистларнинг музокараларнинг бориши ҳақидаги саволига жавоб берар экан, «Менимча, улар яхши кетмоқда», деди.
«Сиз хоҳлаган нарсангизга эришмагунингизча ҳеч нарса муҳим эмас. Шунинг учун мен бу ҳақда гапиришни ёқтирмайман», — дея қўшимча қилган Оқ уй раҳбари.
Энди нима бўлади?
Эрон давлат телевидениесига берган интервьюсида Аракчи: “Бизга ҳам, бошқа тарафга ҳам самарасиз музокаралар, мунозаралар учун муҳокамалар керак эмас. Мен вақтни беҳуда сарфлашни ва музокара жараёнини чексиз муддатга чўзишни хоҳламайман», — деди.
Ўз навбатида, Бусайдий ижтимоий тармоқларда «умумий мақсад – адолатли ва мажбурий битим тузиш» бўйича музокараларда воситачилик қилганидан фахрланишини ёзди.
Аниқлик киритилиши керак бўлган энг муҳим савол — бу битим қайси шартлар ҳар икки томон учун мақбул бўлишидир.
Ўтган ой Дональд Трамп БАА орқали Эроннинг маънавий раҳбарига мактуб йўллаб, Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига йўл қўймаслик учун янги келишув зарурлигини, шу тариқа Теҳронни АҚШ ва Исроилнинг эҳтимолий ҳарбий зарбаларидан ҳимоя қилган эди.
Эрон ўз ядровий дастурини тўлиқ йўқ қилиш бўйича эмас, фақат уни чеклаш бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда. Теҳрон бундай ён беришлар билан санкциялар юмшатилишига эришишга умид қилмоқда.
«Биз тенг шароитларда адолатли ва ҳурматли келишувга эришиш ниятидамиз. Агар бошқа томон ҳам худди шундай позицияни эгалласа, биз музокаралар олиб боришимизга имкон берадиган умумий истиқболни топа оламиз деб умид қиламан», — дея тушунтирди Аракчи.
Унинг сўзларига кўра, у билан бирга Ўмонга келган бошқа эронлик делегатлар «шу соҳанинг мутахассислари ва бу масала бўйича музокараларда тажрибага эга».
Нетаньяҳу таклифи Эрон учун мутлақо номақбул
Ўз навбатида, Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳу Ғарб давлатлари билан 2003 йилда Муаммар Қаддафий давридаги Ливия оммавий қирғин қуроллари дастуридан бутунлай воз кечишга рози бўлган келишувга ишора қилиб, Эрон билан «Ливия услубидаги келишув»ни таклиф қилмоқда.
Эрон учун бу вариант мутлақо номақбул кўринади.
Эрон расмийлари музокараларда унинг мудофаа қобилиятига оид кенгроқ масалалар, масалан, баллистик ракета дастурини эмас, балки фақат ядро дастурини муҳокама қилишга тайёр эканликларини очиқ айтишди.
Жума куни бўлиб ўтадиган музокаралар олдидан Трамп Эрон «ажойиб, буюк ва бахтли давлат бўлишини, аммо у ядровий қуролга эга бўлиши мумкин эмас»лигини айтди.
Трамп музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда Қўшма Штатлар ҳарбий куч ишлатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши ҳақида огоҳлантирган, гарчи Эрон босим остида музокаралар олиб бормаслигини бир неча бор айтган.
Бироқ, ҳозирги музокаралар ҳам жуда катта босим остида ўтмоқда.
Томонлар ушбу учрашувга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Вашингтон Яқин Шарққа қўшимча равишда бир нечта ҳарбий кемалар ва яширин бомбардимончи самолётларни жойлаштирди, шунингдек, Эронга янги санкциялар киритди.
Душанба куни АҚШ президенти Овал кабинетда журналистларга берган интервьюсида, агар музокаралар муваффақиятсизликка учраса, «бу Эрон учун жуда ёмон кун бўлади», деди.
Эрон уранни бойитиш фаолияти фақат тинч мақсадларга қаратилганлигини ва ҳеч қачон ядро қуролини ишлаб чиқишга ёки эгаллашга интилмаслигини таъкидлайди.
Аммо Трамп 2015 йилги келишувдан чиқиб, АҚШнинг Теҳронга нисбатан санкцияларини қайта жорий қилганидан бери Эрон амалдаги шартнома чегараларини тобора кўпроқ бузмоқда ва бир нечта ядровий бомбалар яратиш учун етарли даражада юқори даражада бойитилган уран жамғарган.
2015 йилги келишувга кўра, Эрон уранни фақат 3,67 фоиз тозалик даражасигача бойитиши мумкин. Бироқ, февраль ойида Халқаро атом энергияси агентлиги Теҳронда 60 фоизгача бойитилган уран захиралари тўплангани ва унинг тозалигини нисбатан тезда 90 фоизга ошириши мумкинлиги, бу ядро қуролини яратиш учун етарли эканлигини маълум қилганди.
2015 йилда эришилган ядровий келишув деярли икки йил давом этган шиддатли музокаралар натижасида юзага келди.
Келишувга эришиш учун янги уринишлар бошланар экан, Эрон дастури 10 йил аввалгига қараганда аллақачон анча ривожланган ва мураккаб, ва умуман Яқин Шарқ минтақаси анча барқарор эмас.
Бу мумкин бўлган энг яхши бошланиш
«Бу мумкин бўлган энг яхши бошланиш», — дейди Халқаро инқироз гуруҳининг Эрон лойиҳаси директори Али Ваэз.
Мутахассиснинг таъкидлашича, томонлар музокаралар жараёнига содиқликда «қоқилиб кетишлари» мумкин эди, аммо шунга қарамай улар янги учрашувга рози бўлишди ва музокаралар мақсадини белгилаб олишди.
«Chatham House»нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка дастури директори Санам Вакилнинг айтишича, Ўмондаги учрашув АҚШни бўлиши мумкин бўлган энг яхши ҳолатда қолдирган. Унинг таъкидлашича, Вашингтон ва Теҳрон ўзаро ҳамжиҳатликка эришган ва прагматизм белгиларини намоён этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг