ITKF Karate-do бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Ғолиблар Осиё чемпионатига боради
Куни кеча Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ITKF Karate-do спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Мусобақаларда ТДПУ ректори Алишер Умаров, Ўзбекистон ITKF Karate-do Федерацияси раиси Шуҳрат Кушмуратов сўзга чиқиб барча иштирокчиларга омад тилади.

Беллашувларда республиканинг барча ҳудудларидан келган, жами 150дан ортиқ спортчилар ўз маҳоратини синовдан ўтказдилар
Эътиборлиси, улар орасида Тошкент давлат педагогика университети талабалари ғолибликка даъвогарлар қаторидан жой олди.
Ғолиб бўлган спортчилар Туризм ва спорт вазирлиги томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди. Улар миллий терма жамоа сафига қабул қилинди.
Энг муҳими, ғолиблар август ойида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур чемпионатда университетга бириктирилган маҳалла ёшларидан 15 нафари қатнашди. Бу ёшлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ташкил этилган спорт тўгаракларининг доимий аъзолари ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг