Италиялик собиқ футболчи Жон Мотта нега Фарғонага келди?
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россияда фаолият олиб бораётган Италия компаниялари уюшмаси – “Confindustria Russia” вице-президенти Жон Мотта билан учрашди.
Юзма-юз мулоқотда Жон Мотта сўнгги йилларда Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит яратилаётгани Италия тадбиркорларида катта қизиқиш уйғотаётганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистонда Италия компанияларининг уюшмаси ташкил этилаётганини маълум қилиб, Хайрулло Бозоровнинг Фарғона шаҳрида мазкур уюшма филиалини очиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.

Айтиш жоизки, собиқ профессионал футболчи бўлган ҳамда Италия футбол федерацияси номидан МДҲ давлатларида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш ваколати берилган Жон Мотта билан учрашувда Қўқонда илк ўзбек футбол жамоаси ташкил топганининг 110 йиллиги байрами доирасида Италиянинг машҳур жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашуви ташкил этиш масаласида ҳам келишиб олинди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг