Истанбул музейлари нимаси билан сайёҳларни ҳайратга солмоқда — Фото
Туркиянинг жонли метрополиси бўлган Истанбул ўзининг тарихий диққатга сазовор жойлари, ижтимоий ҳаёти, музейлари, санъат ва маданиятга оид тадбирлари ҳамда ўзига хос гастрономик туризми билан ташриф буюрувчиларга саёҳат завқини тақдим этади. Ушбу шаҳарнинг бой табиий мерослари унга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг ҳам севимли манзили ҳисобланади. Ёзнинг ҳузурбахш кунларида тарих, маданият ва санъат уйғунлигини кўришни хоҳловчилар учун Истанбулдаги энг машҳур музейларини бирлаштирдик.
“Истанбул Модерн” музейи
Туркиянинг илк замонавий санъат музейи “Истанбул Модерн” Босфор бўғози, Каракўй ҳудудида қурилган янги биноси билан шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисоблади. Машҳур архитектор Рензо Пиано Галатапорт “Истанбул Модерн” биносини лойиҳалаштирган. Унинг дизайни Босфор денгизнинг мавжларидан илҳомланган ҳолда яратилган. “Истанбул Модерн” музейи халқаро ва маҳаллий санъаткорларнинг турли йўналишлардаги асарларини намойиш этади.
Истанбул археология музейлари
Топкапи саройи ҳудудида жойлашган Истанбул археология музейлари дунёдаги энг бой экспонатлар мажмуига эга. Мажмуа учта асосий бўлимдан иборат: “Археология музейи”, “Қадимги Шарқ артефактлари музейи” ва “Кошинли сарой музейи”.
Унда турли даврларга тегишли бир миллиондан ортиқ асарлар мавжуд. Мажмуанинг асосий биноси бўлган Археология музейи дунёдаги саноқли ноёб бинолардан бири ҳисобланади. Унда Македониялик Александр портрети, Рим даврининг учта буюк шаҳарлари Афродициас, Эфес ва Милетда топилган ҳайкаллар ҳам мавжуд. Шунингдек, музейда Туркияда музейшуносликнинг асосчиси ва XIX асрда музейнинг биринчи директори бўлган Усмон Ҳамди Бей томонидан олиб борилган қазишмалар чоғида топилган кўплаб асарлар ҳам ўрин олган. Улардан бири 1887-1888 йиллар оралиғида Сидон Қироли некрополида топилган дунёга машҳур Александр Саркофагдир.
Пера музейи
Суна ва Инан Крач фонди томонидан асос солинган Пера музейи Тепебошида, Истанбулнинг юраги бўлмиш Истиқлол шоҳ кўчаси яқинида жойлашган. Дастлаб, меъмор Ахил Маноуссос томонидан Бристол меҳмонхонаси сифатида қурилган бино, ҳозирда музейга айлантирилган. Пера музейининг “Шарқона расмлар” жамланмасида XVII-XIX асрларгача Усмонлилар ҳукмронлигидан илҳомланган суратлар жой олган бўлса, “Онадўли вазни ва ўлчовлари” коллекциясида Онадўлининг турли даврларига оид 10.000 дан ортиқ экспонатлар ўрин олган.
“Кутаҳя чинни ва кулолчилик жамланмаси” Туркиянинг Кутаҳя вилоятидан топилган юзлаб ҳунармандчилик намуналарини ўз ичига олган. Бу ердаги “Тошбақа ўргатувчи” номли бешта ажойиб асар ўзига хос экспонатлардан биридир.
Маълумот ўрнида, ҳозир бу ерда Исабел Мунознинг “Янги ҳикоя — Гўбеклитепа ва унинг атрофидаги фотосуратлар” номли кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. У 2023 йилнинг 17 сентябригача давом этади.
Сакип Сабанжи Музейи
Сакип Сабанжи Музейи Босфор бўғозидаги энг қадимги аҳоли пунктларидан бири бўлган Эмирганда жойлашган. Унинг асосий биноси бўлган вилла, 1925 йилда италиялик архитектор Эдоардо Де Нари томонидан қурилган. “Отлиқлар саройи” номи билан танилган сарой 2002 йилдан бери музей, шунингдек, санъат ва маданият маркази сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. У кўп қиррали музей бўлиб, вақтинча ва доимий кўргазмалар, табиатни муҳофаза қилиш ва тадқиқот бўлимлари, ўқув дастурлари, спектакллар, конференциялар ва семинарлар ҳамда ажойиб Босфор манзараларини таклиф этади.
Бу ерда хаттотлик ва ранг-тасвир асарларининг бой жамланмаси ҳамда дунёга машҳур рассомларнинг асарларини намойиш этувчи кенг кўламли кўргазмалар мавжуд.
Биринчи пластик санъат музейи
Истанбул расм ва ҳайкалтарошлик музейи Туркиянинг биринчи пластик санъат музейи бўлиб, ХIХ аср охиридан то ХХ аср охиригача бўлган турк санъати тарихининг муҳим жиҳатларини тақдим этади. Музей фондида 10497 та рангтасвир, 719 та ҳайкалтарошлик, 257 та кулолчилик буюмлари, 182 та хаттотлик асарлари, 10 та пиктограмма мавжуд.
Музей 1937 йил 18 июлда Долмабаҳче саройидаги валиаҳдлик идорасида ташкил этилган ва 1937 йил 20 сентябрда Мустафо Камол Отатурк томонидан очилган. 2007 йилда Долмабаҳче шаҳзодаси офиси қайта тиклаш учун ёпилгач, жамланмалар 2011 йилда Топҳане маҳалласидаги Антрепо 5-биносига кўчирилди ва Седад Ҳакки Элдем томонидан ишлаб чиқилган бино меъмор Эмре ғояси билан музейга айлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг