Иссиқ кунларда ҳордиқ чиқариш учун юртимиздаги энг машҳур бешта манзил
Юртимизга ёз келиб, кунлар исий бошлади. Бундай кезларда юртдошларимиз иссиқ шаҳардан ташқарида, салқин, тоғли, баҳаво масканларда дам олишни хоҳлайдилар. Шу боис юртимизда мароқли ҳордиқ чиқариш мумкин бўлган бешта ана шундай масканлар ҳақида маълумот бермоқчимиз.
Чорвоқ
Чорвоқ. Бу жой «Ўзбекистон Швейцария»си ҳам деб аталади. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги жойланган. Пойтахтдан шаҳридан 70 км. узоқликда жойлашган. Шаҳарча номи («Чорбоғ») тўртта боғ маъносини билдиради. Улкан сув ҳавзаси бўйидаги жиҳозланган пляжлар дам олиш жойлари, соябонлар, миллий ёғоч чорпоялари у ердан ўзгача таассуротлар билан қайтишингизга кафолат беради.

Кумушкон
Кумушкон тоғ чўққисидаги Ҳазрат али Бува масжиди билан машҳур. Ҳар йили бу ерга минглаб одамлар зиёрат учун ташриф буюришади. Пойтахтдан 50 км. узоқликда жойлашган ушбу ҳудуднинг тоза ҳавоси, биллурдек шаффоф кўллари ва дарёлари сизга ўзгача сокинлик ва завқ бағишлайди.

Сўқоқ
Сўқоқдаги қарағайзорларни кўриб, ўзингизни худди Россия ўрмонларига тушиб қолгандек ҳис қиласиз. У пойтахтдан 60 км. узоқликда жойлашган. Сўқоқ баҳордаги мадор сомсаларию, мазали кабоблари билан машҳур. Юқорида айтиб ўтилган сершох қарағайзорлар сизни шаҳарда йўқ салқин ҳаво билан таъминлайди.

Оқтош тоғлари
Агар сиз тирбанд, иссиқ ва диққинафас шаҳардан дам олишни ихтиёр қилган бўлсангиз, сизга маслаҳат берадиган кейинги масканимиз Оқтош тоғлари. У ерда сиз тоғнинг тоза ҳавосидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ушбу маскан ҳам сокин, ҳам фаол дам олиш жуда оммавий манзиллардан бири. Бу ерда жойлашган дам олиш масканлари сизга оилавий мароқли ҳордиқ чиқаришингиз учун ҳам жуда қулай.

Гулкамсой
Гулкамсой гўзаллиги сизни биринчи кўришдаёқ ўзига мафтун этади. Бу ерда сиз ғайриоддий шаклдаги тошларни, жарангдор шаршарани ва қояларни учратасиз. Миллионлаб йиллар давомида дарёнинг тоғ йўли қалин тошлардан ўтиб, ўзи учун тор йўлак яратган. Агар сиз экстремалликни севувчи инсон бўлсангиз, бу жой сиз учун айни муддао.
Нозима Ғофурова, ЎзДЖТУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг