Исроил иккинчи фронт очмоқчи. Яҳудий давлатининг Ливанга қарши уруш режаси тайёр
Фото: AFP
Исроил ҳарбийларининг шимолий қўмондонлиги Ливанга қарши уруш режасини тасдиқлаганини маълум қилди. Расмийлар Ливандаги умумий урушга тайёрлигини қўшимча қилган.
«Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроилнинг Ҳайфа портининг 9 дақиқалик тасвирларини тақдим қилди. Унда қурол ишлаб чиқариш мажмуаси, ракетага қарши мудофаа батареяларидан ташқари фуқаролик ва ҳарбий ҳудудлар, жумладан, савдо марказлари ва турар-жой биноларини кўриш мумкин.
Хитой ва Ҳиндистон компаниялари томонидан бошқариладиган порт тасвирларидан кейин Исроил ташқи ишлар вазири «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Ҳасан Насруллоҳни мақтанчоқликда айблади.
«Биз «Ҳизбуллоҳ» ва Ливанга қарши қоидаларни ўзгартиришга қарор қилиш пайтига жуда яқинмиз. Умумжаҳон урушда «Ҳизбуллоҳ» йўқ қилинади ва Ливанга қаттиқ зарба берилади», — деб ёзган у.
Шунингдек, Ливанга ҳужум қилиш борасида тезкор режалар тасдиқланиб, дала қўшинларининг тайёргарлигини оширишни давом эттириш бўйича қарорлар қабул қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг