Исроил ҳужумлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида Ғазода 46 киши ҳалок бўлди

13:04 06 Апрель 2025 Дунё
225 0

Фото: AP

Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимон қилиши оқибатида 46 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Ал-Жазира” телеканали хабар берди.

Телеканал хабарига кўра, Хон Юнис ва Ғазо шаҳарлари бомбардимон қилинган, зарбалар, шунингдек, турар-жой бинолари ва қочқинлар чодирларига ҳам берилган. Ўнлаб одамлар яраланган.

Фаластин тиббий манбалари аввалроқ хабар қилганидек, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари 18 март куни қайта бошланганидан бери қурбонлар сони 1,3 минг кишидан ошди, яна уч мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

Шу йилнинг 18 мартга ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига зарбаларни қайта бошлади. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяҳу ҳужумлар ҲАМАС АҚШнинг сулҳни узайтириш ва гаровга олинганларни озод қилиш режасини қабул қилишдан бош тортгани сабаб бошланганини айтди.

Ўз навбатида, ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Иззат ал-Ришк эса Нетаньяҳунинг урушга қайтиш қарори Ғазо секторидаги исроиллик гаровга олинганларга ўлим жазоси берилишини англатишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?