Исроил ҳужумига Эроннинг жавоб зарба бериш режаси тайёр

Фото: AP
Эрон Исроил томонидан ҳужум содир этилган тақдирда яҳудий давлатига юзлаб баллистик ракеталардан фойдаланган ҳолда жавоб зарбаси бериш режасини ишлаб чиққан.
Бу ҳақда АҚШнинг «The New York Times» газетаси юқори мартабали Эрон расмийсига таяниб хабар тарқатди.
«Эрон ҳарбийлари ва ҳукумат амалдорлари Исроилнинг эҳтимолий зарбасига жавоб чораларини муҳокама қилиш учун аллақачон учрашишган. Теҳрон Исроилга юзлаб баллистик ракеталардан фойдаланган ҳолда зудлик билан қарши ҳужумни ўз ичига олиши мумкин бўлган жавоб режасини ишлаб чиққан», — дейилади нашр хабарида.
«CBS News» телеканали америкалик манбаларга таяниб, аввалроқ Исроил Эронда ҳарбий операция бошлашга тўлиқ тайёр эканини хабар қилган эди. Шу билан бирга, Вашингтон Эрон АҚШнинг Ироқдаги айрим объектларига жавоб зарбаси бериши мумкинлигини кутаётгани қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг