Испанлар Шахриёр Маҳкамовни Олимпиададаги иштирокини якунлашига сабаб бўлди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шахриёр Маҳкамов жорий Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
1000 метр масофага байдаркада сузиш бўйича иштирок этган ҳамюртимиз чорак финал босқичида 3-бўлиб маррага етиб келди ва у ҳам Екатерина Шубина каби ўз иштирокини якунлади.
Қайд этиш керакки, у 3:35.43 натижа билан маррага етиб келди. Ярим финалга чиқиш учун 1 ёки 2-ўринни олиши лозим эди. Испаниялик икки спортчи Шахриёрни ортда қолдириб, ярим финалга йўл олди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Маҳкамов Шахриёр Ёдгор ўғли 1997 йил 17 февралда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида таваллуд топган. Шахриёрнинг ҳисобида Осиё чемпионатларининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида бронза, Ханчжоу-2022 да эса кумуш медал билан тақдирланган.
Аввалроқ, Екатерина Шубина маррага олтинчи бўлиб келган ва иштирокини якунлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг