36 ёшли юртдошимиз учун Олимпиада якунига етди. Сув спортидаги омадсизлигимиз давом этади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Шубина «Париж-2024» ёзги Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.
Қайд этиш керакки, юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб Екатерина Шубина чорак финалда омадсиз иштирок этиб, ўзининг биринчи Олимпиадасида омадсиз иштирок этди.
Шубина ¼ босқичида стартга чиқиб, 500 метр масофага кечган пойгада 1:54.63 натижа билан 6-ўринни банд этди. Бу ярим финал учун етарли бўлмади ва Шубина учун турнир якунланди.
Шубина Екатерина Вячеславовна 1988 йил 2 майда туғилган. «Пекин-2008», «Лондон-2012», «Рио-2016» ва «Токио-2020» ёзги Олимпия ўйинларининг квалификацион мусобақаларида ўта олмаган, бироқ «Париж-2024» мусобақасига йўлланма олди.
Байдаркачи қизимиз фаолияти давомида Осиё ўйинларида 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлган. Шунингдек, қитъа чемпионати ва Жаҳон кубоги босқчиларида ҳам бир неча бор шоҳсупага кўтарилган.
Қайд этиш керакки, ҳамюртларимиз ёзги Олимпиада ўйинларидаги сув спорти баҳсларида омадсиз иштироки давом этмоқда.
Аввалроқ, Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадаси олтини учун рингга чиқиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг