Испанияда онлайн имтиҳонлар шаффофлигини таъминловчи дастур яратилди

19:47 05 Февраль 2021 Дунё
1348 0

Пандемия сабабли таълим тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Карантин ва масофадан ўқитиш имтиҳонларни ҳам онлайн тарзда ташкил этилишига олиб келди. Ўқитувчининг йўқлиги фанларни яхши ўзлаштирмаган талабалар ва мактаб ўқувчилари учун ҳийла-найранг ҳамда бошқа қинғирликлар учун улкан имкониятлар яратди. Aммо энди бу ҳолат ҳеч бўлмаганда Мадридда чекланди. Бу ҳақда “El Mundo” хабар бермоқда.

Хабарда келтирилишича, Испанияда имтиҳон ёки оддий тест синовлари пайтида талабалар ва мактаб ўқувчиларининг ҳаракатларини кузатиб борадиган махсус дастур ишлаб чиқилди. Махсус платформада ўқитувчи ўз ўқувчилари жавоб бериши керак бўлган саволлар киритилади. Шундан сўнг тизим талабалар имтиҳон топширишдан олдин киритиши керак бўлган кодни ишлаб чиқади.

Шунингдек, дастур синов пайтида талабанинг қилаётган барча ишларини, компьютерда қандай тезликда ёзганини, қанча тугмани босганини, компьютер сичқончаси ҳаракатини кузатиб боради. Aгар ғайритабиий ҳолат аниқланса, талабанинг нима қилаётганини текшириш учун дастур томонидан камера ишга туширилади.

Мадрид Таълим вазирлиги дастур устидан аллақачон синов ўтказган ва натижадан мамнун. Маълум бўлишича, ушбу дастур учун деярли 825 минг евро ажратилган.

«Пандемия технологик ривожланишни тезлаштирди. Биз ушбу восита келажакда фойдали бўлишини хоҳлаймиз», деди Мадрид Таълим вазирлиги инновациялар ва ўқув дастурлари бўлими вакили Давид Cервер. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?