Ишсизликдан қийналган аёл бугун иш берувчига айланди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Қўрғонтепа туманидаги «Эшонобод» МФЙда истиқомат қилувчи Аня Бўронова ўзи истиқомат қилаётган хонадонда гулчиликка асос солган.
— Узоқ йиллар хорижда меҳнат қилдим, — дейди у биз билан суҳбатда. — Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлардан руҳланиб, она қишлоғимга қайтишга қарор қилдим. Бундан уч йил муқаддам ҳовлимда гулчилик билан шуғуллана бошладим. Аввалига оила аъзоларим ёрдам берди. Ҳозирда маҳалламиздаги 10 нафар ишсиз аёлларни доимий даромад манбаига эга қилганман. Бундан ташқари, бир нечта оилаларга гулчилик сир-синоатларини ўргатиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун ёрдам бермоқдаман.
Шу тариқа кечагина ишсизликдан даромад излаб хорижга кетган аёл бугун ўзи иш берувчига айланди. Уларнинг кўмаги билан бир йилда ўртача 50-60 минг доллар миқдорида даромад топмоқда.
— Юртимизнинг энг чекка ҳудудида фаолият олиб бораётганлигим учун харидор топишда бироз муаммо бўлди, — дейди қаҳрамонимиз. — Ижтимоий тармоқ орқали ўз саҳифамни очдим. Бу ерда сотувга қўйилган гулларни тарғиб қилиш билан бир қаторда, парваришлаш бўйича онлайн машғулотларни йўлга қўйдим. Натижада, республикамизнинг барча вилоятларидан, шунингдек, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларидан ҳам харидорлар кела бошлади. Мисол учун, сўнгги ҳафтада Тожикистонлик харидорларга 10 минг туп гул кўчатини 30 миллион сўмга сотдик.
Аня Бўронованинг тадбиркорлик фаолияти маҳаллий ҳокимлик вакилларининг эътиборини тортди. Мўъжазгина томорқасида 200 турдан ортиқ 500 минг туп гул кўчатларини парваришлаётганлиги кўриб, бир гектар ер майдони ажратишга қарор қилинди.
— Янги манзилга кўчсак, Голландия, Хитой давлатларидан ноёб гул кўчатларини олиб келиб, маҳаллийлаштирмоқчимиз, — дейди гулсевар Аня Бўронова. — Бунинг учун 20 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Шу орқали вилоятимизда намунали экобоғ ташкил этишни ният қилганмиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бош прокуратура Алламжонов суиқасдига оид қўшимча ахборотни очиқлади
- 2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар қанчага оширилиши маълум бўлди
- ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги тайинловлар расмий эълон қилинди
- Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт ва Бектемир туманларига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг