Ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида 2024 йилда мавжуд 909 та маҳаллада 90 минг 250 нафар хотин-қиз “Аёллар дафтари”га киритилиб, шулардан 90 минг 136 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.
— Ўтган йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, уларни тадбиркорликка жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, — дейди бошқарма бошлиғи Гулнорахон Аҳмедова. — Натижада 139 минг 877 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармалари ҳисобидан 4 минг 967 нафар хотин-қизга турли йўналишларда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун 27,7 миллиард сўм миқдорида субсидия маблағи берилди. Бундан ташқари, 19 минг 78 нафар хотин-қизга бизнес-лойиҳаларини амалга ошириш учун 417,1 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Йиғилишда “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш ва ундаги маънавий муҳитни яхшилаш, ажримларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик борасида бажарилган ишлар таҳлил қилиниб, навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг