“Ишончингизни албатта, оқлайман”

17:24 10 Ноябрь 2025 Жамият
291 0

Узоқ йиллардан бери “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида фаолият юритаман. Ҳар куни инсонпарварлик, сабр-тоқат ва ғамхўрликнинг ҳақиқий маъносини ҳис этаман. Зеро, бизнинг соҳа — бу шунчаки иш жойи эмас, балки одамлар тақдири билан боғлиқ масъулиятли миссиядир.

Интернатдаги ҳар бир инсонга илтифот, илиқ сўз ва ғамхўрлик кўрсатиш орқали уларнинг юзида табассум кўриш — мен учун энг катта бахт. Давлатимиз раҳбари томонидан берилган бу эътироф эса бизга янада катта руҳ ва янги куч бағишлайди. Бу юксак ишончни албатта, оқлайман.

Бугун юртимизда ҳар бир соҳа ходимининг меҳнати қадрланмоқда. Инсон салоҳиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бу бизни янада фидокорона меҳнат қилишга, халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги йўлида кўпроқ хизмат қилишга ундайди. Бу юксак мукофот — нафақат менинг, балки соҳага юракдан хизмат қилаётган минглаб ҳамкасбларимнинг меҳнатини эътироф этишдир.

Дилшода ЖАББОРОВА,

Нурота туманидаги “Мурувват” ногиронлиги

бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи хўжалик бекаси,

«Шуҳрат» медали соҳибаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер