Иқтисодиёт ва молия вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу маълумот вазирликнинг расмий сайтига жойлаштирилди.
Унга кўра, Умид Обидхўжаев Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.
Обидхўжаев 1987 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетини, 2014 йилда Япониянинг Кэйо университети магистратура босқичини ҳамда 2017 йилда Кэйо университети докторантура босқичини иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган.
У 2021 йил май ойидан мазкур тайинловга қадар Makroиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Илҳом Умрзоқов Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари — Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директор лавозимига тайинланган.
Умрзоқов меҳнат фаолияти давомида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Makroиқтисодий сиёсат, таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини бошқарган (2020-2021 йиллар).
У Жаҳон банкида (2021−2024), шунингдек, Халқаро валюта жамғармасида (2022−2024) ижрочи директор маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган. Илҳом Умрзоқов 2024 йилнинг майидан мазкур тайинловга қадар Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори сифатида ишлаб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг