Ипак қурти озуқа базасини яратишда инновацион ёндашув
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Ipak koʼchat klaster” фермер хўжалиги негизида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобига навдор тут кўчатлари етиштирувчи, "In vitro" усулидаги биотехнология лабораторияси ташкил этиладиган бўлди. Бунинг учун 4,3 млрд. сўмлик лойиҳа ишлаб чиқилди.
— Унга биноан 1 та биотехнология лабораторияси ва 2 та махсус иссиқхона барпо этилади, — дейди Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов. — Уларда касалликка чидамли, ҳосилдор, сифатли навдор тут кўчатлари яратилади. Ҳозирча 6 ой муддат ичида 130 минг тупгача кўчат етиштириш кўзда тутилган. Бундан асосий мақсад республикамизда ипак қурти озуқа базаси сифатини яхшилаш ва шу орқали юқори ҳосил етиштиришдан иборатдир.
Келгусида янги тут навини маҳаллий ипак қурти боқувчиларига етказиб бериш билан бир қаторда хорижга экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамзан Қодиров Алламжоновни ўлдирмоқчи бўлганмиди? Чеченистон раҳбари жавоб берди
- Ҳамон ёдимдасиз
- Тошкентда аралаш жанг санъати турлари (ММА) бўйича жаҳон чемпионати — Фоторепортаж
- Дониёлбий оталиқ ким эди?
- Бирма питони 35 килограммлик кийикни бутунлай ютиб юборди. АҚШ табиат «қўриқчилари» хавотирда (+видео)
- Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг