Ҳамон ёдимдасиз
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими томонидан устоз ижодкорларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, марҳум қаламкашлар хотирасини ёд этишга қаратилган учрашув, мулоқот ва маросимлар ўтказиш яхши анъанага айланиб улгурди. Яқинда бўлим Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот – кутубхона маркази ҳамда Бухоро давлат педагогика институти билан ҳамкорликда шоир, журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ғулом Шомурод хотирасига бағишлаб, “Ҳамон қалбимиздасиз” деб номланган кеча ташкил этди.
— Ғулом ака умрининг қирқ йилдан ортиғини журналистика ривожига бағишлаган, — дейди уюшма вилоят бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи Ш.Очилов. — Республика радиосининг вилоятдаги мухбири сифати воҳамизда юз бераётган ўзгаришлар, янгиликларни бамисоли тандирдан узилган нондек тингловчиларга етказган. Уни истеъдодли шоир сифатида ҳам яхши биламиз. Ижодкорнинг “Наволарим”, “Ватан васфи”, “Соғинч соҳили”, ”Ҳурлик қасидаси” сингари қатор китоблари дунё юзини кўрган. Шеър ва ғазаллари таниқли санъаткорлар томонидан қўшиқ қилиб ижро этилган.
Талаба – ёшлар, ижодкорлар, шоирнинг яқинлари иштирок этган кечада сўз олганлар Ғулом Шомуроднинг публицистик мақолалари, шеърлари хусусида тўхталди.Унинг инсоний фазилатларига алоҳида тўхталди.
Тадбир сўнггида талабаларга шоирнинг китоблари улашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг