Дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

17:52 15 Ноябрь 2024 Жамият
947 0

«Ўзгидромет» хабар беришича, дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво аста-секин илиқлашади.

Ушбу кунларда Республика ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Тошкентда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳарорат асосан кечлари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 16 ноябрда 11-13 даража илиқ, 17 ноябрда 14-16 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер