Бирма питони 35 килограммлик кийикни бутунлай ютиб юборди. АҚШ табиат «қўриқчилари» хавотирда (+видео)

10:29 07 Ноябрь 2024 Илм-фан
605 0

Фото: scitechdaily.com

Пенсилвания университети тадқиқотчилари Бирма питонларининг катта ўлжаларни ютиш имкониятларини ўрганишди. Уларнинг «gape» деб аталувчи жағ кенглиги илгари ҳисоблангандан ҳам каттароқ эканлиги аниқланди. Энг катта питонларнинг «gape» ҳажми 26 сантиметрга етган, бу эса уларга жуда йирик ўлжаларни ютиш имконини беради.

Қайд этилишича, Бирма питонлари Флорида экологиясига катта зарар етказаётгани айтилмоқда. Бунинг асосий сабаби сифатида бундай илонлар йирик ҳайвонларни ўз ўлжасига айлантира олади. Тадқиқотчилар синовда унинг тахминан 35 килограммлик кийикни ютиб юборганини қайд этишган.

Флорида Эверглейдс миллий боғида топилган питонлар кийик, аллигатор ва бошқа ҳайвонларни бутунлигича ютмоқда. Бу эса маҳаллий экотизимга таҳдид солмоқда, чунки питонлар кўплаб бошқа ҳайвонлар популяциясини камайтиради. Натижада, улар маҳаллий турлар учун хавф туғдиради.

Бирма питонлари Жануби-Шарқий Осиё тропик ўрмонларига хос турлар бўлиб, улар Флорида ҳудудида асосан уй ҳайвонлари савдоси орқали пайдо бўлган. Айрим питонлар уй эгаларидан қочган ёки атайлаб ёввойи табиатга қўйиб юборилган. Бугунги кунда улар Флорида жанубида кенг тарқалмоқда.

Флорида жанубидаги Консервация Маркази 2013 йилдан бери Бирма питонларини кузатиш ва уларни йўқ қилиш ишларини олиб боряпти. Улар 120 дан ортиқ питонни радио орқали кузатиб, улар ҳақида маълумот тўплайди. Ушбу тадқиқот натижалари биологлар ва сиёсатчиларга инвазив турлар билан курашиш режасини ишлаб чиқишда ёрдам бермоқда.

Тадқиқотчилар, Бирма питонлари йирик ўлжаларни истеъмол қилиш қобилиятига эга бўлгани сабабли, улар Флорида ва АҚШ жануби-шарқидаги бошқа ҳудудларга тарқалиши мумкинлигидан хавотирда. Бундай тарқалиш маҳаллий ҳайвонлар популяциясини камайтириши мумкин. Шундай қилиб, бу инвазив турлар билан курашиш муҳим экологик масалалардан бирига айланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Россия ёки Хитойнинг қайси бири билан каттароқ савдо айланмасига эгалиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?