Инсон ресурсларини оқилона бошқариш – Янги Ўзбекистонни қуришдаги асосий қадам

20:41 01 Декабрь 2021 Жамият
1248 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан давлат органлари ва ташкилотларидаги кадр бўлинмалари раҳбарлари учун 2021 йилнинг 30 ноябрь куни «Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришнинг замонавий усуллари» мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтган семинар-тренингда агентлик раҳбарияти, масъул вакиллари, вазирлик, идораларнинг кадрлар бўлинмалари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат 100 га яқин иштирокчи қатнашди.

Семинар давомида ходимларни танлаш, уларнинг ишлаш сифатини баҳолаш, назорат қилиш билан бирга ходимлар учун кенг имкониятлар яратиш, уларга моддий-маънавий кўмак бериш, жумладан, хорижий Топ-500 талик рўйхатга кирувчи университетларда таҳсил олиб қайтган талабаларнинг маоши, лавозимини кўтариш масалалари, уларни давлат хизматига кўпроқ қамраб олиш, давлат хизматида ишлайдиган 90 мингдан ортиқ ходимнинг ҳар йили малака оширишини таъминлаш, ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш масалаларини электрон тартибга ўтказиш, онлайн ишлаш имкониятига эга лавозимлардаги ишчиларга масофавий ишлашга рухсат бериш ва бошқа кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, яқин орада бир-бирини такрорловчи ҳамда ўз ваколатларига доир бўлмаган ортиқча функциялар билан шуғулланиш амалиётидан воз кечиш мақсадида мамлакатимизда давлат бошқарувини концептуал янгилаш, жумладан, вазирликларни оптимизация қилиш, уларни қисқартириш, барча ҳужжатлаштириш ишларининг электрон шаклга ўтказилишини маълум қилинди.

Тренинг сўнгида кадрлар бўлими бошлиқлари билан ҳар бир соҳа бўйича юзага келаётган муаммолар юзасидан сўровномалар ўтказилди, мурожаатлар тингланиб, ечимлар кўрсатилди.

Мадина Ғузорова, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?