“Инсон қадри улуғ” тамойили асосида бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқон шаҳрида аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Айни жараёнда эришилган ютуқлар самараси сифатида эндиликда Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар Миллий тиббиёт маркази томонидан тақдим этилган мобиль ангиография хизмати шохобчаси хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлди.
— Эзгу мақсад йўлида ҳудудларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш ишларини кенгайтириш, беморлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган, — дейди Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Комилжон Сирожиддинов. — Бу борада ўтган даврда шаҳарда “Инсон қадри улуғ” тамойили асосида 150 нафар ҳамюртларимиз бепул агиографик текширувдан ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит ажратилади
- Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилади
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади
- Ҳар қандай шахсни унинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг