«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонига сазовор бўлганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор

16:44 06 Декабрь 2022 Жамият
679 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд шаҳрида икки кун давом этган «Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим» глобал форуми доирасида «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2020 йилда таъсис этилган. Бундан мақсад инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида салмоқли ҳисса қўшган фуқаролар ва ташкилотларни моддий-маънавий рағбатлантириш, бу борада намуна кўрсатаётган фаолларнинг тажрибасини оммалаштиришдан иборат.

“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ҳам тақдирланиши мумкин.

Жорий йилда ушбу мукофотга 6 нафар ҳамюртимиз, 2 нафар чет эл фуқароси ва 2 нодавлат нотижорат ташкилоти сазовор бўлди.

Мукофот эгаларига «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонини Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов топширди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер