"InnoWeek.Uz-2021" инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини якунлади

17:52 27 Ноябрь 2021 Жамият
587 0

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

"InnoWeek.Uz-2021" ҳафталик тадбирларида 380 та ташкилот ва корхоналардан жами 14,5 минг нафар иштирокчилар қатнашди (уларнинг 7,1 минг нафари онлайн тарзда), шу жумладан, 18 та мамлакатдан 131 нафар хорижлик меҳмонлар ташриф буюрди.

Ҳафталик "Пандемиядан кейинги давр учун инновациялар: яшил технологиялар, сунъий интеллект, технологик инқилоб, стартап экотизими" шиори остида иш бошлади ҳамда унинг доирасида ўндан ортиқ тадбирлар ва конференциялар ташкил этилди.

Хусусан, "Постпандемия даври учун инновациялар ва инвестициялар форуми", "Сунъий интеллект – технологик ривожланиш асоси", "Водород технологиялари, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежамкорлик соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш" ҳамда "Тадқиқотларни тижоратлаштириш ва технология трансферининг инновацион стратегиялари" бўйича долзарб мавзулар муҳокама этилиб, уларга ечим топиш юзасидан ҳаракатлар стратегияси кўриб чиқилди.

Ҳафталик давомида TechnoWays технологик ривожланиш марафони ва "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони ғолиблари ҳам тақдирланди. Шунингдек, Халқаро робототехника мусобақаси ва 5-Туркий дунё болаларининг фан ва маданият фестивали ҳам ўтказилди.

Шу билан бирга, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган лойиҳалар танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Вазирлик томонидан эълон қилинган "Стартап лойиҳалар танлови" ғолибларига грант маблағлари топширилди. "Энг яхши инновацион маҳсулотлари" танлови доирасида кўргазма иштирокчиларининг энг яхши стартап лойиҳалари тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?