«IndiGo Airlines» Деҳлидан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди
22 сентябрь куни Ҳиндистоннинг «IndiGo» авиакомпанияси Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди.
Тошкент вақти билан соат 23:09 да бортида 167 йўловчиси билан самолёт пойтахт аэропортига келиб қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди. Деҳлига учаётган йўловчилар учун тантанали рўйхатдан ўтказиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳиндистон авиакомпаниясининг мунтазам парвозлари қулай А-320 самолётларида ҳафтасига тўрт марта - душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
IndiGo — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг