Илон Маск сайловдан кейин АҚШнинг келажагини башорат қилди
Фото: AP
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ғалаба қозонса, Америка Қўшма Штатлари келажаги қандай бўлишини башорат қилди.
Унинг айтишича, агар Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда ғалаба қозонса, АҚШ ўзининг энг ёрқин вақтларини ўтказади.
“Трампнинг иккинчи муддати АҚШ учун энг қизиқарли вақт бўлади... Бу ажойиб бўлади”, — дея башорат қилмоқда тадбиркор.
Шу йилнинг 6 октябрь куни Маск Пенсильвания штатининг Бутлер шаҳрида бўлиб ўтган сайловолди митингида Трампни қўллаб-қувватлаганди.
“Президент Трамп ғалаба қозониши керак”, деди миллиардер ва шу ўринда у демократлар сўз эркинлигини чекламоқчи эканини таъкидлади.
Бунгача тадбиркор АҚШнинг собиқ раҳбари ва сайловларда республикачи номзодни демократияни қутқара оладиган ягона шахс, деб атаган эди.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Трампнинг рақиби АҚШ Демократик партиясидан номзод ва вице-президент Камала Ҳаррис ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг