Илон Маск ақлдан оздими? Миллиардер ХАМАСни қириб ташлашни таклиф қилди
Сайланган президент Дональд Трампнинг яқин иттифоқчиси, Америкалик миллиардер Илон Маск Ғазо сектори бўйича кескин баёнот билан чиқди. Бу ҳақида «Israel National News» нашри хабар берди.
Миллиардер ўзининг «Х» ижтимоий тармоғига юклаган видеосида Исроил ва ХАМАС ўртасидаги урушни муҳокама қилган.
Маск ўз мурожаатида Исроилнинг рақибларини эркин фаолият юритишига йўл қўймаслик ҳамда уларни тезроқ зарарсизлантириш кераклигини таъкидлаган.
«Қийин ишни қилиш керак, яъни ХАМАСни йўқ қилиш лозим. Ғазода ёки бошқа жойда нафратни ўргатаётган ҳар бир киши тўхтатилиши шарт. Болаларни Америкадан нафратланишга ўргатишларини ҳазм қилиб бўлмайди», — дейди миллиардер.
Маск Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати ҳақида гапирар экан «Улар америкаликларни ҳам ўлдирмоқчи» деган фикрни илгари сурган.
«ХАМАС Исроилда ҳаммани ўлдиришни истаса, бунга шунчаки қараб туриш мумкин эмас. Бу одамлар ё ўлдирилиши ёки қамоққа олиниши керак. Йўқса улар кўпроқ исроилликларни ўлдиришга ҳаракат қилишади. Улар америкаликларни ҳам ўлдирмоқчи», — деб қўшимча қилади у.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Илон Маскнинг шахсий биографи Сет Абрамсон дунёнинг энг бой одами ақлини йўқотиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
«Мен Маскнинг биографиман. Сўнгги икки йил давомида унинг онлайн хатти-ҳаракатларини кузатиб бордим. Мен унинг ақлдан озиши мумкинлигига ишонаман. Маскнинг руҳий ҳолати бутун дунё бўйлаб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин», — деганди биограф.
Маълумки, Илон Маск АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг президентлик сайловолди кампанияси тарафдорларидан бири сифатида яқин иттифоқчисига айланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг