Илм-фан ва ташаббуслар маскани
Гулистон давлат университети ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидан фаолият юритган Сирдарё давлат педагогика институти замирида ташкил топди.
Айни кунларда бу ОТМда 56 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда 18та магистратура мутахассисликлари бўйича билим олиш йўлга қўйилган.
Университетда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, янги илмий кашфиётлар яратиш борасида ҳам муайян ютуқлар кўзга ташланади. Тадқиқотчилар 31та ихтисослик бўйича илмий изланишлар олиб боришмоқда.
Университет таркибида фаолият юритаётган Филология, Ахборот технологиялари, Табиий фанлар, Педагогика, Жисмоний маданият, Санъатшунослик каби факультетларда ҳозирда беш юзга яқин профессор-ўқитувчилар 17 минг нафардан ортиқ ёшларга пухта билим бермоқда.
Бу ерда ёшларга сифатли таълим бериш жараёнини мукаммаллаштириш, университет илмий салоҳиятини янада юксалтириш, педагог ходимларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш, хорижий давлатларда малака ошириш, илмий тажрибасини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган янги-янги лойиҳалар билан танишарканмиз, уларни амалиётга татбиқ этиш борасидаги бир қатор ютуқлар кўзга ташланади. Шу билан биргаликда университетнинг моддий-техник базаси йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Илм-фан янгиликлари билан бойитилган янги лабораториялар фойдаланишга топширилаётир. Бугунги кунда бу таълим даргоҳида мультимедиа воситалари билан жиҳозланган замонавий ўқув аудиториялари, спорт заллари, 560 мингдан ортиқ номдаги китобларга эга бўлган АРМ, 33 та илмий лабораториялар фаолият кўрсатмоқда.
Университет олимларининг етакчи хорижий давлатлар билан олиб бораётган илмий ҳамкорликлари ҳам яхши натижалар бераётир.
Гулистон давлат университети билан Италиянинг Лъакуила университети, Германиянинг Берлин техник университети, Гёттинген университети, Швециянинг Қироллик техник университети, Болгариянинг Кимё технологиялари ва металлургия университети ҳамда Россия, Қозоғистон, Тожикистон каби қўшни давлатлардаги ОТМлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорликларнинг амалий натижаси сифатида ҳозирда университетда бир қатор хорижий давлатлар фуқаролари ҳам таҳсил олмоқда.
Ўқув жараёнларининг замонавий илм-фан ва ишлаб чиқариш ютуқлари асосида ташкил этилгани, дарслар халқаро талабларга мос равишда ўтилаётгани туфайли хорижлик талабалар сафи йил сайин кенгаймоқда.
Университетда тегишли мутахассисларни тайёрлаш жараёни давлат ва истеъмолчилар буюртмаларига таянган ҳолда йўлга қўйилган. Талабалар юқори даражадаги ахборот ва таълим технологиялари асосида пухта билим олиш билан биргаликда, қулай ижтимоий пакетлардан ҳам самарали фойдаланишмоқда.
Шодиёр МУТАҲАРОВ,
(Халқ сўзи)
Тасвирчи
Акмал МУҲАММАДОВ,
Монтаж устаси
Абдумуталлиб ТОЙИРОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг