Илк босқичдаёқ енгил вазн «титан»ларининг тўқнашуви
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Бугун Белград шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувларига гувоҳ бўламиз. Унда 3 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Шубҳасиз, нафақат биз, балки кўплаб жаҳон бокси мухлисларининг нигоҳи -51 кг. вазн тоифасида илк босқичдаёқ тўқнаш келган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ва қозоғистонлик Сакен Бибосинов қарама-қаршилигига қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, Дўсматов «Рио — 2016» олимпиадасида олтин медални, Бибосинов яқинда якунига етган «Токио — 2020» олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган.
Шунингдек, бугун Одилжон Аслонов (-80 кг.) ва Саиджамшид Жафаров (-75 кг.) ҳам дастлабки баҳсларини ўтказади.
Маълумот учун: -80 кг: Одилжон Аслонов — Юсуф Чангалавей (Танзания) (19:20 дан сўнг, Б ринг);
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (21:00, А ринг).
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Л.Фернеза (Словакия) (23:05дан сўнг, Б ринг)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг