Илк бор Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида янги нафас югуриш мусобақаси бўлиб ўтди(фото/видеорепортаж)

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
2022 йилнинг 26 июнь куни республиканинг саккизта шаҳрида бир вақтда, Ўзбекистон Ёшлар куни ва Олимпия куни Халқаро спорт байрамига бағишланган Янги Нафас спорт югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
«Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!» шиори остида Тошкент, Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд ва Шаҳрисабзда 25 мингдан зиёд инсон Янги Нафас югуриш мусобақасида иштирок этди.Мусобақага мактаб ўқувчилари ва талабалар, жамоат арбоблари ва тадбиркорлар, спортчилар ва ҳаваскорлар ушбу спорт байрамига қўшилдилар. Иштирокчилар билан бир қаторда Оксана Чусовитина, Шаҳрам Ғиёсов, Асал Сапарбаева, Равшан Эрматов, Дилшод Собиров, Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев каби машҳур спортчилар ҳам югуриш трассасаларида тенгма тенг елкадош бўлиб қатнашишди.
Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах тадбир очилишида мусобақа иштирокчиларига табрик нутқи билан видео мурожаат қилди. Ўзининг видео мурожаатида у барчани, бугунги кунда ХОҚ иштирокчилари – 205 та мамлакатни бирлаштириб турувчи, Халқаро Олимпия куни билан табриклаб, ёш авлодни спортни ҳаётларининг ажралмас қисмига айлантиришга даъват қилди.
Шунингдек, «Янги Насаф» мусобақаси президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги ташаббуси билан Ёшлар кунининг нишонланиши, шу жумладан, ёшлар онгида фаол ва соғлом турмуш тарзига бўлган интилишларини мустаҳкамлашга қаратилганлиги бунинг яққол далилидир.
Югуриш мусобақаси мобайнида Спорт ТВ телеканалида Ўзбекистонда илк маротаба ҳудудларда бир вақтда Янги Нафас югуриш мусобақасининг ўтказилиши жорий эфирда узатилди. Тошкентдаги Ҳумо Арена майдонининг ҳудудида ҳар битта иштирокчи-шаҳарларининг ҳар биридан онлайн-трансляция амалга оширилди.
Спорт трассасининг пухта равишда тайёрланиши, шунингдек, имкониятлари чекланган югурувчиларнинг хавфсиз ва қулай шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминланди.
Асосий совринли ўринлардан ташқари, ташкилотчилар томонидан қуйидаги махсус номинациялар жорий этилди: «Ғалабага ирода учун», «Энг ёш иштирокчи», «Энг ёши катта иштирокчи». Тошкент ва ҳудудлардаги барча ғолибларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.
Янги Нафас спорт байрами рақслар флешмоби ва эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Европада маймун чечакдан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинди
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
- Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик бўлган кокаинни мусодара қилди
- Брюссел Борис Жонсоннинг НАТО бош котиби лавозимини эгаллаш эҳтимолини баҳолади
- АҚШ Конгресси палатаси спикери Нэнси Пелосини Осиёга олиб учаётган самолёт онлайн радарлардан ғойиб бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг