Икки ёшли бемор буйрагидаги тошлар лазерли эндоурологик операция орқали олиб ташланди

18:26 29 Сентябр 2023 Жамият
736 0

Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида икки ёшли беморда лазерли эндоурологик жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.

“Сийдик-тош касаллиги. Ўнг буйрак тошлари. Гидронефроз ўнгда. II даража” ташхиси билан муассасанинг урология бўлимига келтирилган Дониёржоннинг ўнг буйрагида 2 та тош борлиги тасдиқланди.

Жарроҳлар ингичка найча орқали боланинг буйрагидаги тошларни лазерда майдалаб, чиқариб олишди.

Амалиёт кам инвазив усулда бажарилгани туфайли Дониёржонга 3 кунда уйига рухсат берилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер